Линклар

Афғонистоннинг Қандахор вилоятида ҳакам суиқасд қурбони бўлди.


Вилоятнинг Панжвайи тумани ҳокими Ниёз Муҳаммаднинг маълум қилишича, бугун эрталаб мотоцикл минган икки қуролли шахс ишга кетаётган ҳакамни отиб ўлдирган. Қотиллар толиблар жанггариси эканида гумон қилинмоқда.
Жума куни Шо Вали Кот туманида бомба портлагани оқибатида вилоят ҳокимияти расмийси нобуд бўлган эди.
Афғонистонда 18 сентябрга белгиланган парламент сайловлари яқинлашар экан мамлакатда зўравонлик воқеалари кўпаймоқда.
XS
SM
MD
LG