Линклар

АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс Исроил ҳукуматини келаси ой Ғазо Секторидан яҳудийларни олиб чиқиш режасини амалга оширишдан олдин Фаластин раҳбарлари билан келишиб иш олиб боришга чақирди.


Яқин Шарқ минтақасига сафарининг иккинчи куни, яъни, бугун Кондолиза Райс Рамаллоҳда Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашди.
Кондолиза Райс жанггариларни тугатишда амалга ошираётган чоралари учун Маҳмуд Аббосни олқишлади. Айни пайтда АҚШ Давлат котиби бу борада яна қатор ишлар қилиниши кераклигини урғулади.
XS
SM
MD
LG