Линклар

Лондонда террор ҳужуми қурбонларидан бирининг дафн маросими бўлди.


Шу ой бошида Лондон метроларида худкуш кимсалар уюштирган ҳужумлар оқибатида нобуд бўлган 52 одамдан бирини дафн этиш учун бугун Лондондаги Вестминистер черковига юзлаб одам йиғилди.
Айни пайтда Британия полицияси пайшанба куни амалга ошмай қолган тўртта портлашга алоқадорликда гумон қилинаётган икки шахсни сўроқ қиляпти.
Кеча Лондон полицияси “Стоквелл” метро бекатида бир шубхали шахсни отиб ўлдирган эди. Олинган сўнгги хабарларга қараганда, отиб ўлдирилган шахснинг пайшанба куни амалга ошмай қолган ҳужумларга алоқаси бўлмаган.
XS
SM
MD
LG