Линклар

logo-print

Миср президенти Хусни Муборак мамлакатнинг Қизил денгиз соҳилидаги Шарм аш-Шайх курорт шаҳрида худкуш кимсалар уюштирган ҳужумларни қоралади.


“Бегуноҳ қурбонлар оила аъзоларига таъзиямни изҳор қиламан. Мен терроризмга қарши курашни давом эттиришга ваъда бераман. Биз давлатимиз ва халқимизга тахдид солувчи хамма нарсага қарши бор имкониятимизни ишга солган холда курашамиз”, – деди Хусни Муборак.
Шанба кунги террор акти оқибатида 88 одам нобуд бўлди 200дан ортиқ одам яраланди. Портлашлар учун масъулиятни “Ал-Қайда”га алоқадор гуруҳлар ўз зиммасига олди. Ҳозирча бу даъволар мустақил манъбалар томонидан тасдиқлангани йўқ.
Дунё раҳбарлари Шарм аш-Шайхда содир этилган худкуш ҳужумларни кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG