Линклар

Ҳиндистон Эрондан газ олиб келиш лойиҳасидан воз кечгани йўқ.


Тинчлик мақсадларида қўлланиладиган ядровий технологияни АҚШдан сотиб олиш тўғрисида келишувга эришилганига қарамай, Ҳиндистон ҳукумати Эрондан табиий газ олиб келиш учун газ қувури қуриш лойиҳаси юзасидан олиб борилаётган музокаралар давом этишини билдирди.
Ҳиндистон Нефт вазири Мани Шанкар Айярга кўра, АҚШ билан эришилган келишувда 2 минг 600 км узунликдаги Эрон-Покистон-Ҳиндистон ҳудудлари орқали ўтадиган газ қувури лойиҳасини бекор қилиш кўзда тутилмаган.
Вашингтон расмийлари Эронни терроризмни қўллаб-қувватлаётганлик ҳамда ядровий қурол яратишга уринаётганликда айблаб мазкур газ қувури лойиҳасига қарши чиққан.
XS
SM
MD
LG