Линклар

Россиянинг Доғистон автоном республикасидаги йўловчи поездида портлаш содир бўлди.


Бунинг оқибатида бир одам нобуд бўлди тўрт одам яраланди. Расмийларга кўра, портлаш Хасавюрт шаҳри ва республика пойтахти Махачкала ўртасида қатновчи поездда рўй берган.
"Портлаш электр поездининг биринчи вагони остида юз берган. Портлашдан жабрланганлар бор. Қирқ ёшлардаги бир аёл нобуд бўлди. Яна тўрт одамга тан жароҳати етди. Улар касалхонага ётқизилди", – деди транспорт милицияси бошлиғи ўринбосари Аҳмед Магомаев.
ИТАР ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, яраланганлардан бири милиция ходими бўлган.
XS
SM
MD
LG