Линклар

logo-print

Франция Мудофаа вазири Мишел Эллиот-Марие хоним бугун Кобул шаҳрида Франция Афғонистонга “Мираж” русумидаги олтита жанговар учқич иккита транспорт самолёти ва 180 аскар жойлаштирилишини маълум қилди.


Эллиот-Марие хонимга кўра, Афғонистонда сентябр ойига белгиланган парламент сайловлари олдидан хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни яхшилаш учун шундай чора кўрилмоқда. Қўшимча кучлари келаси ҳафта Афғонистонга етиб келади. Ҳозир Афғонистонда Франциянинг тахминан бир минг аскари бор. Улар хавфсизликни таъминлаш ишларига жалб этилган.
Айни пайтда, Афғонистоннинг Хилманд вилоятида толиблар тарафдорлари уюштирган ҳужум оқибатида бир америкалик ҳарбий нобуд бўлди бошқа бири яраланди. АҚШ ҳарбийларига кўра, қуролли тўқнашувда бир жанггари ўлдирилган икки нафари яраланган.
XS
SM
MD
LG