Линклар

Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев май ойида юз берган Андижондаги қонли воқеалардан кейин бошпана сўраб Қирғизистонга қочиб ўтган ўзбекистонликдан 12 нафари Ўзбекистонга қайтарилиши мумкинлигига ишора қилди.


Халқ демократик ҳаракати йиғилишида сўзлаган Бакиев Қирғизистондаги 400 нафар ўзбекистонлик қочқиндан 12 нафари ҳақиқаттан ҳам Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этгани ва улар қамоқда бўлишлари кераклигини билдирди.
Қирғизистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари комиссияси раҳбари Турсунбек Акун мухбирларга ўзбекистонлик қочқинлардан 12 нафари “терроризм, қотиллик ва экстремистик ташкилотлар”га алоқадор эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG