Линклар

Худкуш кимса Бағдоддаги Ироқ полицияси идорасига ҳужум уюштиргани оқибатида камида 22 одам нобуд бўлди 25 одам яраланди.


АҚШ ҳарбийлари эса портлашда камида 40 одам нобуд бўлганини маълум қилди. Ҳозирча иккала маълумот мустақил манъбалар томонидан тасдиқлангани йўқ.
Айни пайтда, бугун Ироқ сайлов комиссияси расмийси Абдул-Хусайн Хендавий комиссия жорий йилда янги конституция ва умумий сайловлар масаласида референдум ўтказиш учун овоз берувчиларни 1 августдан рўйхатга олинишини билдирди.
Ироқ янги конституцияси бўйича референдум жорий йилнинг 15 октябрида ва умумий сайловлар 15 декабрда ўтказилиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG