Линклар

Миср полицияси шанба куни Шарм аш-Шайхда уюштирилган террор ҳужумига алоқадорликда гумон қилинаëтган 6 покистонликни қидирмоқда.


Франс Пресс хабарига кўра¸ бугун Шарм аш-Шейхдан 30 км. масофадаги Сунай тоғларида қуролли тўқнашув содир бўлган. Бу ерда эса террорни уюштирганликда гумон этилаëтган икки покистонлик шахснинг яширингани айтилмоқда.
Машҳур курорт шаҳарчасидаги портлаш оқибатида 60 дан ошиқ одам нобуд бўлди¸ уларнинг аксарияти мисрликлардир.
Бугун таъзия билдириш учун Вашингтондаги Миср элчихонасига ташриф буюрган АҚШ президенти Жорж Буш: ”Шарм аш-Шейхда ҳужум қилганлар мусулмонларни¸ бегуноҳ оналар ва оталар¸ рўзғор ташвиши билан юрган одамларни ўлдирдилар. Уларда на юрак¸на виждон ва на умид бериши мумкин мафкура бор. Улар мафкураси фақат нафратдир”¸ - деди.
XS
SM
MD
LG