Линклар

Лондон метро тизимида ўтган ҳафта қилинган террор уринишларини тафтиш этаëтган Британия полицияси¸ бугун пойтахтдаги хонадонлардан бирида рейд ўтказдилар.


Террорга алоқадорликда гумон этилаëтган 4 шахсни қўлга олиш учун қилинган бу операция самарасиз тугаган.
Лондон полицияси расмийсининг айтишича¸ ҳозирча озодликда қолаëтган бу шахсларнинг янги ҳужумлар уюштириш эҳтимоли жиддий хавотирга сабаб бўлмоқда.
Жума куни махфий полиция офицерлари бразилиялик электр технигини ҳудкуш бомбачи деган ўй билан отиб ўлдирдилар. Британия бош вазири Тони Блэр бундай мудҳиш хатолик учун бугун узр сўради.
”Баримиз бегуноҳ одамнинг ўлими учун қаттиқ қайғудамиз. Мен ўлдирилган ëш йигит оиласидаги ҳиссиëтларни яхши тушуниб турибман”¸ - деди Блэр.
Шунга қарамай ҳукумат¸ полициянинг бундан кейин ҳам ҳудкуш бомбачи деб тахмин қилинган шахсларни жойида отиб ташлаш ваколатини сақлаб қолажагини билдирди.
XS
SM
MD
LG