Линклар

Бугун АҚШ мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Бишкекка келди.


Сафар АҚШ нинг Қирғизистон ва Ўзбекистондаги ҳарбий базалари тақдири номаълум бўлиб турган бир пайтда амалга ошмоқда.
Қирғизистон муваққат ташқи ишлар вазири Роза Отунбоеванинг айтишича¸ Рамсфелд билан сўзлашувлар марказидан айни шу масала ўрин олган.
Аммо муваққат мудофаа вазири Исмоил Исақов¸ Рамсфелд Бишкекка бир қатор бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилиш учун келганини билдирди.
”Фақат бу эмас¸ балки бошқа бир талай масала ҳам қараб чиқилиши керак. Улар орасида иқтисодий масалалар¸ хавфсизлик хавотирлари¸ Қирғизистондаги демократик жараëнлар тақдири ҳам бор. Менимча¸ учрашувлар кун тартибида бир талай шу каби масалалар бўлади’’¸ - деди муваққат мудофаа вазири Исақов.
Рамсфелднинг президент Бакиев билан учрашуви эртага белгиланган.
Бишкекда қилган илк баëнотида, Рамсфелд Қирғизистондаги ҳарбий базани йўқотиш АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлари учун катта муаммо яратмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG