Линклар

Футбол бўйича жаҳон чемпионати учун саралаш ўйинлари бошланишига бир ойдан камроқ вақт қолганда¸ Ўзбекистон ҳукумати миллий терма жамоага янги тренер тайинлади.


Ўзбекистон ҳукумати билан имзоланган келишувга асосан¸ Боб Ҳютон футбол бўйича миллий терма жамоа тренери сифатида иш бошлайди.
58 яшар Ҳютон бунгача Хитой терма жамоасида ишлаган¸ ундан аввал эса¸ Канада ва Швецияда тренерлик билан шуғулланган.
Ўзбекистон миллий футбол федерацияси бу ўзгариш ҳақида ҳозирча шарҳ бермади.
17 август куни Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати учун саралаш ўйинлари доирасида Кувейт жамоаси билан учрашади.
XS
SM
MD
LG