Линклар

logo-print

Кобулдан олинган хабарларга кўра¸ бугун мамлакат жанубидаги Орузгон минтақасида юзага чиққан тўқнашувларда 13 одам нобуд бўлган.


Ўлганлар орасида бир Америка ҳарбийси ва бир афғон аскари бор¸ қолган 11 одамнинг жангарилар экани айтилмоқда.
Айни пайтда¸ бугун эрталаб Кобулда портлаш содир бўлди¸ қурбонларнинг йўқлиги айтилмоқда.
Кеча эса Кунар вилоятидаги бомба ҳужуми оқибатида 6 Америка асакри жароҳатланди¸ Ҳелман вилоятида эса¸ бир АҚШ ҳарбийси ўлдирилди.
Кузатувчилар¸ мамлакат бўйлаб зўравонликларнинг кучайишини сентябр ойига белгиланган парламент сайловлари билан боғлашмоқда.
XS
SM
MD
LG