Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:49

“Акрамийлар” узоқ муддатларга қамалди


Тўлқин 25 июль куни Тошкент шаҳри жиноят ишлари суди акрамия диний оқимига алоқадорликда айблаган уч маҳаллий тадбиркорни 15,5 йилдан 16 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти раиси ўринбосари Исмоил Одиловнинг билдиришича, 1972 йилда туғилган Аҳад Зиёхўжаев, 1969 йилда туғилган Баҳодир Каримов ва Абдубосит Зокиров 2004 йил 4 сентябрда ҳибсга олинган. Улар устидан суд жараёни эса 2005 йил 27 июнда бошланган.

Судланувчилар Жиноят кодексининг 159 (конституциявий тузумга тажовуз қилиш), 242 (жиноий ташкилот тузиш), 244-1-прим (ижтимоий хавфсизлик ва ижтимоий тартибга хавф солувчи ашёларни тайёрлаш ва тарқатиш), 244-2-прим (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёхуд бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, улар аъзо бўлиш) моддалари бўйича айбланди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Сурат Икромовнинг сўзларига кўра, судланувчилар тадбиркорлик орқасидан пул топиб, камбағаллар, беморларга ёрдам бериш каби хайрли ишлар билан шуғулланиб келган.

Адвокат Бахтиёр Расулов судланувчилар акрамийлик диний гуруҳига аъзоликда айбланганини билдирди. Аммо уларга қўйилган айбларнинг бирортаси суд жараёнида исботини топмаган.

Судланувчилардан бирининг қариндоши Талъат Нўъмоновнинг таъкидлашича, айбланувчилар 11 ой мобайнида Миллий хавфсизлик хизмати ҳибсхонасида сақланган. Бу вақт ичида уларнинг бор мол-мулки мусодара этилган, оила аъзолари, фарзандлари ҳам мулкдан маҳрум қилинган.
XS
SM
MD
LG