Линклар

Пойтахт биқинидаги қишлоқ муаммолари


Турғунбек Тошкент шаҳридан атиги 20-25 километр узоқликда жойлашган Янгийўл туманидаги Халқобод қишлоғининг “Миришкор” маҳалласида энг катта муаммо ичимлик сув бўлиб турибди.

Маҳаллада 400 га яқин хонадон бор. Маҳалла аҳлининг айтишича, бу ерда 1994 йилгача ичимлик сув борасида муаммо бўлмаган. Аммо ҳозир аҳоли сувни ташиб ичишга мажбур бўляпти.

“Биз нега сув йўқлигини сўраб-суриштирсак, водопровод қувурлари эскириб чиригани учун сув узиб қўйилганини айтишди. Аҳолининг ичимлик сув муаммоси борасидаги мурожаатлари жавобсиз қоляпти”, - дейди маҳалла аҳли.

Маҳаллада ичимлик сув бўлмагани сабабли ариқ сувини истеъмол қилиб, касалликка чалинганлар ҳам бор. Бу ҳолатни маҳалла фуқаролар йиғини раиси Давлат Абдусаматов ҳам тасдиқлади. У маҳалла аҳли учун ўзи ҳам масъуллигини ҳис қилишини, шунинг ичимлик сув келтириш режаси борлигини билдирди.

“Ёмон замонда (совет даврини айтмоқчи) қурилган сув минораси бор. У бир томонга оғиб қолгани учун фойдаланиш хавфли. Уни тикласак, 180 метрча чуқурликдан сув чиқарсак бўлар экан. Ҳозирги ҳисоб-китоб бўйича бу ишларга 8-10 миллион сўм зарур. Аммо қишлоқ аҳлидан бунча пулни йиғиб бўлмайди. Ҳокимлик эса ҳеч қачон пул бермайди. Ширкат раиси кузга бориб, ёрдам қилишга ваъда берди”, - деди Д.Абдусаматов.

Маҳалла раҳбари бу ерда врачлик пункти, кутубхона, ёшлар дам оладиган масканлар йўқлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG