Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:05

Журналист даволанишни Тошкентда давом эттирмоқда


Басира Бундан бир қанча вақт муқаддам шафқатсизларча калтакланган бухоролик журналист Ражаббой Раупов (Ражаббой Отатурк) даволанишни Тошкентда давот эттиришга қарор қилди.

Калтакланиш оқибатда бош чаноғи синдирилган Р.Раупов Шофиркон тумани шифохонасига ётқизилган эди. Аммо у 23 июль куни мазкур шифохонани тарк этган.

Журналистнинг даволовчи шифокори, нейрожарроҳ Жаҳонгир Мардоновнинг сўзларига қараганда, Р.Рауповни яқинлари муолажаларни Тошкентда давом эттириш мақсадида олиб кетган.

Ж.Мардонов ўз қарамоғидаги беморни бошқа шифокор чиқариб юборгани боис шифохонани тарк этаётганида унинг аҳволи қандайлигини аниқ айта олмаслигини билдирди.

Маълум бўлишича, Р.Раупов Тошкентдаги нейрожарроҳлик марказига ётқизилган. Яқинлари унинг бош миясидаги зарбалардан асорат қолмаслиги учун шундай йўл тутишни маъқул кўрган.

Маълумотларга кўра, яқинда вилоят раҳбарларининг Шофирконда ўтказилган йиғилишида Р.Раупов тўғрисида ҳам гап борган. Жумладан, журналистга ҳужум уюштирилгани тўғрисида “Озодлик” радиосида берилган лавҳа муҳокама этилган. Бухоролик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан бири мазкур воқеа ҳақида хорижий ОАВга маълумот тарқатишда гумон қилинган ва мутасадди ташкилотлар томонидан бир неча марта суриштирув олиб борилган.

Р.Раупов шифохонада ётганида “Озодлик” мухбирига ўзига қилинган ҳужумга Шофиркор тумани ҳокими ва прокурорини танқид қилиб ёзган мақолалари сабаб бўлганини, буни суиқасд деб ҳисоблашини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG