Линклар

Россиянинг етакчи эпидемиологларидан бири мамлакатда биринчи марта қайд этилган парранда гриппи эпидемияси одам учун хавф туғдирмаслигини айтди.


Геннадий Онишченконинг айтишича, олимлар эпидемияни ЭЙЧ5 ЭН2 микроорганизми келтириб чиқарганини аниқлаган. Бу турдаги микроорганизмнинг эса одамга юққан ҳоллари қайд этилмаган. Эпидемия шу ой давомида Новосибирск вилоятида мингдан ортиқ парранданинг нобуд бўлишига олиб келган.
Эпидемиолог Онишченконинг таъкидлашича, касалликни Сибир минтақасига чет мамлакатлардан келтирилган паррандалар олиб келган. Охирги икки кун ичида уй паррандаларининг ўлгани қайд этилмагани эпидемия чекинаётганидан дарак беради, дейди Онишченко.
Эслатиб ўтамиз, 2003 йилдан бери парранда гриппи Вьетнам, Тайланд, Камбоджа ва Индонезияда камида 57 киши жонига зомин бўлган ва минтақадаги паррандачиликка қирон келтирган.
XS
SM
MD
LG