Линклар

Мисрнинг Покистондаги элчиси ўтган шанба куни Шарм аш-Шайхда содир этилган портлашларда покистонликлар қўли борлигини рад этди.


Шанба кунги портлашларда 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Полиция дастлаб, меҳмонхонада паспортларини қолдириб, ғойиб бўлган олти покистонлик қидирилаётганини маълум қилган эди.
Кеча тарқатилган хабарларда, полиция ходимлари Синой тоғларида қуролланган покистонликлар билан жанг қилаётгани айтилган, бироқ бу ҳақдаги тафсилотлар ошкор этилмаган эди.
Мисрнинг Покистондаги элчиси Ҳусайн Ҳаридий портлашларга покистонликлар аралашгани ҳақидаги эҳтимолларни қатъиян рад этди.
Айни пайтда, полиция қидирув ишларини давом эттирмоқда.
Шарм аш-Шайх курортида содир этилган портлашлар учун масъулиятни учта Исломий жанггари гуруҳ ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG