Линклар

Минглаб афғонистонликлар АҚШнинг Афғонистондаги бош ҳарбий штаби олдида норозилик намойиши ўтказди.


Бағрамдаги АҚШ ҳарбий идораси олдига тўпланганлар амалиётлар давомида ҳибсга олинган ҳамқишлоқларини озод этишни талаб қилди.
Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, аксил- америка шиорларни айтаётган намойишчилар АҚШ ҳарбийларига қарата тош отганига жавобан, Америка ва Афғонистон аскарлари ҳавога ўқ узган.
Хабарга кўра, афғон қўшинлари куч ишлатиб, Америка ҳарбий базаси олдидаги норозилик намойишини тарқатиб юборган.
АҚШ ҳарбийларининг маълум қилишича, ҳарбий раҳбарлар маҳаллий етакчилар билан муаммони ҳал этиш мақсадида учрашмоқда.
Бугун тунда ўтказилган амалиётларда коалиция кучларига қарши ҳужумлар режалаганликда гумон қилинган саккиз киши қўлган олинган эди.
XS
SM
MD
LG