Линклар

Бугун Хитойда Шимолий Кореянинг ядровий дастури бўйича музокаралар қайта бошланди.


Учрашув иштирокчиларига кўра, музокаралар муросали тарзда бормоқда.
Жанубий Корея расмийлари бугунги музокараларни аввалгиларга нисбатан одоблироқ ва маданиятлироқ, деб баҳолади.
Хитой делегацияси матбуот котиби ҳам учрашувнинг биринчи куни музокараларга ижобий асос солганини айтди.
Музокаралар бошланишида сўз олган Вашингтон вакили Кристофер Ҳилл, АҚШ Шимолий Кореяни суверен давлат сифатида кўриши ва унга тажовуз қилмаслигини айтди.
Шимолий Корея делегацияси раҳбари Ким Кие-Гуан Пхеньян Корея ярим оролини ядровий қуроллардан озод этиш ишларида ҳамкорлик қилишга тайёр эканини баён қилди.
“Биз Корея ярим оролида ядровий уруш хавфини бутунлай бартараф этмоғимиз лозим. Бунинг учун эса ярим оролни ядровий қуроллардан холи этишга уринаётган барча томонлардан стратегик қарор ва сиёсий ирода талаб этилади.”
Олти томон иштирокидаги музокаралар Шимолий Корея уларда қатнашишдан бош тортгани боис, 13 ой давомида тўхтаб қолган эди.
XS
SM
MD
LG