Линклар

logo-print

Бугун Ироқдаги зўравонликларда камида 12 киши қурбон бўлди.


Хабарларга кўра, қуролланган шахслар Абу Ғрайдаги фабрика ишчиларини уйга олиб кетаётган автобусга қарата ўт очган.
Бошқа хабарларга кўра, Ироқдаги Ал-Қайда гуруҳи тарқатган баёнотда ўтган ҳафта ўғирлаб кетилган Жазоир дипломатларини ўлдириш билан таҳдид қилган. Бу баёнотнинг ҳақиқийлиги ҳозирча тасдиқланмаган.
Айни пайтда, бир неча Ироқ суннийлари етакчилари мамлакат конституциясини ёзиш бўйича музокараларга қайта қўшилишини маълум қилгани айтилмоқда. Сунний етакчилар ўтган ҳафта конституцияни ёзиш кенгашининг бир неча аъзои жанггарилар томонидан ўлдирилганда, кенгашни тарк этган эди.
XS
SM
MD
LG