Линклар

logo-print

Айни пайтда, Блэйр бугун мухолифат етакчилари билан учрашиб, аксил террор қонунларни кучайтириш масаласини муҳокама қилди.


Лондон транспорт тизимида амалга оширилган портлашлардан кейин ҳукумат янги қонунларни таклиф этган эди.
Янги қонунда, террорчиликни билвосита қўллаш, жумладан портлашларни амалга оширганларни мақташни таъқиқлаш кўзда тутилган.
Учрашувдан сўнг Консерватив партия етакчиси Майкл Ҳовард бундай мушкул пайтларда ҳамжиҳатлик билан ишлаш нияти ҳақида гапирди.
“Террорчиларнинг принципиал мақсадларидан бири бизни бир-бировимиздан ажратишдир. Шу пайтгача улар бу мақсадларини амалга ошира олгани йўқ. Уларнинг бундан кейин ҳам бу мақсадларини амалга ошира олмаслиги муҳимдир. Шунинг учун имкон қадар келишувга эришиш мақсадида бундай мушкул масалаларга ҳамжиҳатлик руҳида ёндашиш муҳим”, - деди мухолифатдаги Консерватив партияси етакчиси.
Британия полицияси ўтган пайшанба куни террор хужуми амалга оширишга уринганларни қидирш ишларини давом эттирмоқда. Полиция ҳозиргача пайшанба кунги хужумларни амалга оширганликда гумон қилиб, беш кишини ҳисбга олган.
XS
SM
MD
LG