Линклар

Британия Бош вазири Тони Блэйр жаҳон террорчиларга қарши бирлашиши ва мутлақ ён бермаслиги лозимлигини айтди.


Блэйр бу сўзларни ҳар ой ўтказиладиган матбуот анжуманида айтди.
Анжумандаги журналистлардан бирининг Лондон транспортидаги портлашларга Ироқ уруши сабаб бўлган бўлиши мумкинми, деган саволига Блэйр бундай жавоб берди.
“Террорчилар ўз ҳаракатларини оқлаш учун қандай баҳона ишлатмасин, мен уларга мутлақ ён бермалигимиз керак, деб ҳисоблайман. На бу мамлакатда, на Ироқда, на Афғонистонда олиб бораётган ҳаракатларимизда, на Исроил ва Фаластинга бераётган ёрдамимизда, на биз танлаган иттифоқчиларимизга, жумладан Америкага бераётган кўмагимизда террорчиларга сира ён бермаймиз”, - деди Британия раҳбари.
XS
SM
MD
LG