Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:05

Ноширнинг иддаосига амалдорнинг жавоби


Зикрилло Ишонч

Журналист ва ношир Минҳожиддин Ҳайдар Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари Бобур Алимов уни буткул сарсон-саргардон қилаётганидан нолимоқда.

М.Ҳайдар Б.Алимовни катта ташкилотга раҳбарлик қилишга лаёқатсиз, деб билаётир.

“Мен бу шахснинг иш юритишида журналистлар ва ижод аҳлига нисбатан ижобий жиҳатларни кўрмадим. У президент ҳузуридаги нашриётни (“Шарқ” нашриёт-матбаа компанияси назарда тутиляпти) аввалгидан анча паст аҳволга тушириб қўйган. Атрофига таниш-билишларни йиғади. Ўзи бир зўр мақола ёзиб элга танилмаган Жаббор Раззоқов ва унинг ижод кўчасидан ўтмаган ўғли Илҳом Раззоқов “Ижод дунёси” ва “Истиқлол” нашриётларига бошчилик қилади”, - дейди М.Ҳайдар.

М.Ҳайдар Б.Алимов ўз лавозимидан фойдаланиб, матбуот ва ноширлик фаолиятларига тазйиқ ўтказаётганини ҳам иддао қилди. Жумладан, агентлик раҳбари “Минҳож-Саховат” нашриётини ёпишга ва ижод уйларини сотиб юборишга бел боғлаган.

Б.Алимов М.Ҳайдар илгари сураётган айловларга “Озодлик” мухбири билан суҳбатда муносабат билдирар экан, раҳбарлик фаолияти давомида бу шахс билан бор-йўғи бир марта учрашганини маълум қилди.

Б.Алимовнинг сўзларига қараганда, ўша учрашувдан М.Ҳайдар кўпчилик ходимларнинг кўнглини хира қилган ҳолда чиқиб кетган.

“Бу кишининг иши ўз вақтида тегишли органларга узатилган. Бу ишларнинг раҳбарлик фаолиятим даврига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Лекин унинг “Эътироф” китобига биз томондан эътироз бўлган. Агар сотилаётган ижод уйлари тўғрисида бирорта мисол кўрсатсин”, - деди Б.Алимов.
XS
SM
MD
LG