Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:05

Ҳуқуқ ҳимоячиси товламачиликда айланмоқда


21 июль куни Ўзбекистондаги “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамиятининг Ангрен шаҳри бўлими раҳбари Абдурасул Худойназаров ҳибсга олинди.

Адвокат Суҳроб Исмоиловнинг сўзларига қараганда, А.Худойназаров фуқаро Жаҳонгир Ортиқбоев билан жиноий тил бириктириб, милиция капитани Илҳом Зокиров фаолияти юзасидан асоссиз шикоятлар ташкил этиш, шантаж йўли билан ундан 400 доллар миқдорида пул ундиришда айбланмоқда.

“Мижозимга қўйилаётган айблар туҳматдир. Ўзининг инсон ҳуқуқлари бўйича фаолияти туфайли бу ердаги ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларининг жиғига теккан, яъни улар устидан турли давлат идораларига шикоят қилган. А.Худойназаровга жиноят ишида жарбланувчи сифатида қатнашаётган шахс томонидан туҳмат уюштирилган”, - деди адвокат.

С.Исмоловнинг билдиришича, ҳуқуқ ҳимоячиси эҳтиёт чораси сифатида ҳибсда сақланмоқда.

Адвокат, аввало, мана шу эҳтиёт чорасини ўзгартиришга, кейин эса тергов давомида мазкур жиноят ишини асоссизлиги сабабли тугатилишига эришишга ҳаракат қилишини таъкидлади.

“Эзгулик” жамияти раисаси Васила Иноятованинг айтишича, Андижон воқеаларидан кейин ташкилотнинг жойлардаги фаолларига тазйиқлар бошланган. Айни пайтда жамиятнинг жойлардаги бўлимлари раҳбарлари Улуғбек Каттабоев, Дилмурод Муҳиддинов, Мусажон Бобожонов устидан жиноят ишлари қўзғатилган. Жиззах вилояти Зарбдор тумани раиси Мамаражаб Назаров ўз уйидан Самарқанд вилоятига мажбуран кўчириб юборилган. Бир қанча эзгуликчилар, жумладан, Музаффармирзо Исҳоқов, Рафиқжон Ғаниев Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG