Линклар

Кўзи ожизлар ҳам соғлом одамлар сингари яшашни истайди


Наманган шаҳридаги кўзи ожизлар ўқув ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи кўзи ожиз фуқаролар бу ерда яшаш шароитининг ёмонлигидан шикоят қилмоқда.

Бу уйларда кўзи ожизларнинг 36 оиласи фуқаро истиқомат қилади. Уларнинг айтишича, уйлар ниҳоятда таъмирлаб бўлиб қолган. Уларда илон ва чаёнлар бор. Кишиларни чаён чақиш ҳолатлари тез-тез учраб туради. Лекин ҳокимлик вакиллари бу ерда яшовчиларнинг шикоятларига қулоқ осаётгани йўқ.

Кўзи ожизлар корхона ёнидаги 1 гектар ерни 36 оилага бўлиб берилишини сўраб, анча вақтдан буён шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилиб келади.

“Биз ҳам болаларимиз вояга етганда бошқа одамлар сингари тўй-томоша қилиш илинжида шу ерни сўраган эдик. Лекин бу жой бой-бойларга беряпти. Бизнинг мурожаатларимизга эса ҳеч ким эътибор бераётгани йўқ. Бизга четдан жой олишни таклиф қилишяпти. Лекин бизнинг узоққа бориб, уй-жой қилишга имкониятимиз йўқ”, - дейди кўзи ожизлар.

Наманган шаҳри ҳокимлиги вакили “Озодлик” мухбири билан суҳбатда корхонага қарашли 1 гектар боғдан ер ажратиб бериш таклифига кўзи ожизлар кўнмаётганини билдирди. Кўзи ожизларнинг айтишича, корхонанинг анча-мунча яхши режалари бор. Хусусан, боғ масаласида ҳам.

“Шунинг учун улар боққа кўз олайтирмай турса бўларди”, - деди кўзи ожизлар.
XS
SM
MD
LG