Линклар

Шимолий Кореянинг ядровий дастури бўйича Пекинда бошланган кўп томонлама музокаралар давом этмоқда.


Пхеньян вакилининг айтишича, унинг мамлакати Корея ярим оролининг ядровий қуролсиз ҳудуд бўлиши тарафдоридир. АҚШ делегацияси раҳбари эса, ўз навбатида Қўшма Штатлар Корея Халқ Демократик республикаси суверенитетини тан олишини ва унга қарши ҳеч қандай ҳарбий амалиёт режалаштирмаётганини таъкидлади.
Сўзлашувларда АҚШ, Хитой, Шимолий ва Жанубий Корея, Россия ҳамда Япония иштирок этмоқда. Учрашувларнинг аввалги давраларидан фарқли ўлароқ бу сафар музокаралар учун вақт чегараланмаган. АҚШ Давлат департаменти вакили МакКормак бу ҳақда мана бундай деди:
- Олтитомонлама мулоқотнинг бу галгиси қачон якунига етишини аниқлаганимиз йўқ. Биз анчайин жиддий таклифларни илгари сурган ҳолда енг шимариб қанча керак бўлса, шунча ишлашга тайёрмиз.
XS
SM
MD
LG