Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа вазири Дональд Рамсфелд Ироқ Бош вазири Иброҳим ал-Жаъфарий билан исёнчилар ҳужумлари кўпайиб бораётган шароитда хавфсизликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилди.


Айни пайтда Рамсфелд Ироқ раҳбариятини мамлакат конституцияси устидаги ишларни тезроқ тугаллашга ҳамда Асoсий қонунни қабул қилишга чақирди.
Конституция лойиҳаси билан боғлиқ муаммолардан бири мамлакат курдларининг Ироқни федератив давлат сифатида қайта қуришни талаб қилаётганидир. Курдлар минтақавий мухторият шаклига рози бўлмаяпти.
АҚШ Мудофаа вазирининг Ироқ Бош вазири билан учрашувида шунингдек коалиция қўшинларининг Ироқдан олиб чиқилиши масаласи ҳам муҳокама қилинди. Учрашувдан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида Иброҳим Жаъфарий жумладан бундай деди:
- Энг муҳим масалалардан бири коалиция қўшинларини олиб чиқиб кетиш режасини биргаликда тузишдир. Мамлакатда пайдо бўлган бўшлиқни ўзимизнинг хавфсизлик кучларимиз тўлдира оладиган ҳолатга етгандагина бу қўшинлар Ироқдан олиб чиқилади. Бу масалада кутилмаган, биз билан келишилмаган қадамлар қўйилишини хоҳламаймиз.
XS
SM
MD
LG