Линклар

Лондонда Буюк Британия Бош вазири Тони Блэр билан Туркия ҳукумати раиси Ражаб Тойиб Эрдўғон ўртасида сўзлашувлар бўлиб ўтди.


Музокараларда асосий эътибор Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилуви масаласига қаратилди.
Буюк Британия Европа Иттифоқининг бу йилги раисидир.
Иттифоқ раҳбарияти Туркия олдига бир қатор талабларни қўймоқда. Анқарадан, жумладан, Юнон Кипр республикасини тан олиш талаб қилинаяпти. Мазкур республика Европа Иттифоқига қабул қилинган.
Туркиянинг Европа Иттифоқига қабул қилиниши истиқболларига тўхталар экан, Британия Бош вазири жумладан бундай деди:
- Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилувига, албатта, ҳозир эмас, балки келажакда қўшилувига, Европада кўпчилик шубҳа билан қараётганини биламан. Бироқ Туркиянинг Иттифоққа қўшилиши Европа учун, унинг хавфсизлиги учун муҳим аҳамиятга эгадир.
XS
SM
MD
LG