Линклар

logo-print

Британия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бугун Лондондан шимолроқдаги Лутон шаҳри аэропортида шубҳали бир шахсни яқинда амалга оширилган террористик ҳуружларга алоқадорликда гумон қилиб қўлга олди.


Шубҳали шахс Францияга учувчи самолётга чиқаётган пайтда қўлга олинган.
Бугун шунингдек, Британиянинг Бирмингем шаҳрида 21 июль куни амалга оширишга ҳаракат қилинган террористик ҳужумларга алоқадорликда гумон қилинган 4 киши қўлга олинди.
Уларни қўлга олиш амалиётини маҳаллий полиция ёрдамида хавфсизлик хизмати ўтказди.
- Биз берилган ордерга биноан ҳаракат қилдик. Қўлга олинганлардан бири ҳозир Лондонга олиб кетилаяпти. Ундан ташқари яна уч киши "Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги қонун доирасида ҳибсга олинди, - деб баёнот берди Бирмингем шаҳри полицияси вакили.
XS
SM
MD
LG