Линклар

Яшанг, жаноб вазир Оқилжон Обидов ёки Шимолий ва Жанубий Корея хатирчиликлар тақдирида


Басира “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигини Навоий вилоятилик фуқароларни чет элга олиб чиқиб, пуч ваъдалар эвазига ишлатганликда айлади.

Жамиятининг Навоий вилояти бўлими раҳбари Манзура Ражабованинг айтишича, 2001 йилда мазкур вилоятнинг 1200 ишсиз фуқароси Жанубий Кореяга ишга йўллашни сўраб вазирлик ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилган. Улардан фақат 74 нафари иш билан таъминланган, холос. Қолганлари 3-4 йилдан буён ўз навбатини кутмоқда.

“Уларга меҳнат вазири Оқилжон Обидовнинг шахсан ўзи шартнома асосида ишга жўнатишни ваъда қилган. Аммо шароити тўғри келганларни олиб кетиш баҳонасида уларнинг ҳужжатлари пастга ташлаб юборилаверган. Бундан хулосага келиш мумкинки, бу ерда пора аралашган”, - деди М.Ражабова.

Хатирчилик Хайрулла Холмуродов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Меҳнат вазирлиги ваъда қилганидек Жанубий Кореяда эмас, балки Шимолий Кореяда ишлаб қайтган.

“Қайтиб келганимга 2,5 йил бўлди, - деди Х.Холмуродов. - Ўша пайтда вазир О.Обидов мени шартномани бузмаган ҳолда уч ой оралиғида Жанубий Кореяга жўнатишга ваъда берди. Бу ваъдага ишониб, шу пайтгача сарсон бўлиб юрибмиз. Аммо ҳужжатларини биздан кейин топширганлар дарров ишга жўнатилаётганини биламиз”.

Хатирчилик Иброҳим Муродов ҳам вазирнинг ваъдасига ишониб, Шимолий Кореянинг Янхуа оролида ишлаб қайтган. Вазир уларга Шимолий Кореяда ишлаб қайтса, кейин Жанубий Кореяга жўнатишни ваъда қилган, аммо орадан уч йил ўтса ҳамки гапининг устидан чиқмаган.

Агентлик ва вазирлик орқали чет элга ишга чиқиш пулсиз ҳал бўлмаслигини тушунгандан кейин хатирчилик бир гуруҳ фуқаролар ҳатто пора ҳам берганлигини айтмоқда.

Хатирчилик алданган фуқаролар ўз ишларининг ҳал қилинишини сўраб, Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга, Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятовга, меҳнат вазири Оқилжон Обидовга шикоят хати йўллади. Эндиликда улар ўз арз-додларига қандай жавоб келишини кутмоқда.
XS
SM
MD
LG