Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:35

Бухородаги босмахоналар хусусийлаштирилди


Басира Давлат мулки қўмитасининг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан кимошди савдосига қўйилган Ромитон ва Шофиркон туманлари босмахоналари тўлалигича хусусийлаштирилди.

Икки йил муқадам Шофиркон тумани босмахонасининг 74 фоиз акцияси хусусий шахсларга сотилган эди. Эндиликда унинг қолган акциялари ҳам давлат улушидан чиқарилди.

Босмахона раҳбари Эрдон Норовнинг сўзларига қараганда, сармоядор борлиги боис бундан кейин босмахона фаолияти яхшиланади. Шу пайтга қадар босмахонани янги ускуналар билан жиҳозлашнинг имкони бўлмай келаётган эди. Босмахона янги хўжайин қўлига ўтгандан кейин Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банкининг Шофиркон тумани бўлимидан олинган 10 миллион сўм кредитга янги ноширлик ускуналари харид қилинди.

Давлат мулки қўмитасининг вилоят бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ҳозир Бухородаги барча босмахоналар давлат тасарруфидан чиқарилган. Босмахоналар сармоя киритиш мажбурияти эвазига сармоядорларга бепул берилган. Сармоядор босмахонага янги дастгоҳлар олиш, таъмирлаш, ривожлантириш шарти билан эгалик ҳуқуқини қўлга киритган.

Кузатувчиларнинг фикрича, давлат тасарруфидаги босмахоналар шу пайтгача самарали фаолият юрита олмай келаётган эди. Чунки улардаги жиҳозлар эскирганига ўнлаб йиллар бўлган. Босмахоналарнинг хусусий қўлларга ўтгани вилоятда матбаа соҳасининг ривожланишига ёрдам бериши мумкин.
XS
SM
MD
LG