Линклар

Грузия прокуратураси Озарбайжон ҳуқуқ-туртибот органлари томонидан қидирилаётган икки шахсни экстрадиция қилиш тўғрисидаги Озарбайжон сўровини Грузия рад этгани тўғрисидаги хабар нотўғри эканини билдирди.


Боку расмийлари Тохир Хубанов ва Теймурад Алиевни жорий йил март ойида Озарбайжон мухолифати нашри бўлган “Монитор” газетаси мухаррири Элмар Хусайинов ўлдирилишига алоқадорликда айблаган.
Грузия Бош прокуратурасига асосланиб тарқатилган дастлабки хабарларда Грузия қонунлари бошқа давлатда қотиллик содир этганликда гумон қилиниб қидирилаётган шахсларни экстрадиция қилинмаслик, бундай шахслар Грузияда судланиб ўша ерда жазони ўташи кераклиги билдирилган эди.
XS
SM
MD
LG