Линклар

АҚШ ва Афғонистон ҳукумати қўшинлари Урузгон вилоятида жанггари эканида гумон қилинган уч одамни отиб ўлдирди 15 нафарини ҳибсга олди.


АҚШ ҳарбийларига кўра, жанггарилар ўққа тутганидан кейин томонлар ўртасида отишма юзага келган. Воқеада икки афғон аскари яраланган. Қўлга олинганлар сўроқ қилинмоқда.
Айни пайтда, Афғонистон жанубида АҚШ ҳарбий вертолёти ишдан чиқди.
АҚШ ҳарбийлари матбуот вакили Сэнди Мурга кўра, минтақада парвоз қилаётган вертолётдан бирининг бортида ёнғин чиққанидан сўнг учувчилар ерга қўнишга мажбур бўлган. Воқеада вертолёт бортидаги америкалик 31 аскарга зиён етмаган.
XS
SM
MD
LG