Линклар

Ирландия республикачилар армияси ўз жанггариларига Шимолий Ирландияда Британия бошқарувига қуролли қаршилик кўрсатишни тўхтатиш ҳақида буйруқ берди.


Британия Бош вазири Тони Блэр мазкур қарорни олқишлади.
“Бу ниҳоят Шимолий Ирландияда уруш ўрнини тинчлик, террор ўрнини сиёсат эгаллайдиган кун бўлиши мумкин” – деди Тони Блэр.
Ирландия республикачилар армиясининг сиёсий қаноти ҳисобланган “Шин Фейн” раҳбари Жерри Адамсга кўра, бу қарор Шимолий Ирландия бўйича музокараларни қайта бошлашга имконият яратади.
Ирландия республикачилар армияси қарийб 30 йилдан бери қуролли қаршилик кўрсатиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG