Линклар

logo-print

Бугун Бағдоддан шимолда жойлашган икки шаҳарда исёнчилар уюштирган ҳужум оқибатида Ироқ ҳукуматига қарашли олти аскар нобуд бўлди.


Айни пайтда, Ироқ президенти Жалол Талабани собиқ президент Саддам Ҳусайнни суд қиладиган маҳкама ташкил этилганини олқишлади.
Якшанба куни Ироқ парламенти мамлакат Олий жиноий судини ташкил этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини овозга қўяди. Бу ҳужжат аввал мамлакатни бошқарган Баас партияси аъзолари мазкур судда ишлай олмаслигини кўзда тутади.
Шунингдек, бугун Ироқ Ташқи ишлар вазири Хушёр Зебарий жанггарилар Ироққа кириб келишининг олдини олиш учун қўшни давлатлар етарли чора қўрмаётганидан шикоят қилди.
XS
SM
MD
LG