Линклар

АҚШ Руминия ҳукуматининг 450 нафар ўзбекистонлик қочқинга вақтинча бошпана бериш ҳақидаги қарорини олқишлади.


Андижондаги қонли воқеалардан кейин Қирғизистон ҳудудига ўтган ўзбекистонлик қочқинларга қайси давлатлар доимий бошпана бериши масаласи узил-кесил хал бўлгунича улар Руминия вақтинча яшайди.
БМТ қочқинлар масалалари бўйича комиссарлиги вакиллари ҳозирда бир неча давлат билан музокара олиб боряпти.
Канада иммиграция вазирлиги вакили Стивен Хекбертнинг бугун маълум қилишича, Канада ўзбекистонлик 50 нафар қочқинга бошпана бериши мумкин.
Бугун Бишкекда бўлиб ўтган матбуот конференциясида Қирғизистон Бош вазир ўринбосари Феликс Қулов Ўш қамоқхонасида сақланаётган қочқинлар тақдири БМТ қочқинлар конвенцияси асосида хал қилинишини маълум қилди: “Қочқинлар тўғрисидаги 1951 йилги конвенциянинг 32-бандига кўра, жиноят содир этганликда айбланган шахсларни қайтариб бериш масаласи маҳаллий суд органлари орқали хал қилинади. Жиноятчиларни қайтариб бериш тўғрисидаги Минск конвенциясига келсак, бу ҳужжат қочқинларни эмас фақат жиноятчиларни назарда тутган”.
XS
SM
MD
LG