Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:28

ЕХҲТ бош котиби Ўзбекистонда


Тўлқин 28 июль куни Тошкентга келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Марк Перрен де Бришамбо ташрифнинг биринчи кунида мамлакат президенти Ислом Каримов билан учрашди.

Ташриф дастури борасидаги саволларга ЕХҲТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси вакилларидан ҳам, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан ҳам аниқ жавоб олишнинг имкони бўлмади.

Маҳаллий матбуотда тарқатилган расмий маълумотларга кўра, ЕХҲТ бош котиби июнь ойида мазкур лавозимга тайинланган бўлиб, Ўзбекистонга илк бор келган. Ташрифдан кўзланган мақсад терроризм, хавфсизликни таъминлаш, чегараларни мустаҳкамлаш, ноқонуний қурол-яроғ ва гиёҳвандлик моддаларини олиб ўтиш каби масалаларни Ўзбекистон раҳбарияти билан муҳокама этишдир.

Ташрифнинг биринчи кунида Бришамбо Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Эркин Халилов, ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев, Омбудсман Сайёра Рашидова, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази раҳбари Акмал Саидов билан учрашган.

Расмий маълумотга кўра, Марк Перрен де Бришамбо Сенат вакиллари билан Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият хусусида мулоқот олиб борган.

Хабарларга қараганда, ташрифдан кўзланган яна бир мақсад ЕХҲТ ички тизимини ислоҳ қилиш масаласини мазкур ташкилотга 1992 йилдан буён аъзо бўлган Ўзбекистон раҳбарияти билан муҳокама этишдир.
XS
SM
MD
LG