Линклар

Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн махсус трибунал терговчиси томонидан бугун сўроқ қилинди.


Бу ҳақда Саддам Ҳусайн ишини маҳкамада кўриб чиқаëтган ҳакам Раид Жуҳи маълум қилди.
Унга кўра 45 минут давомида Саддам Ҳусайн 1991 йилда Ироқ шиалари қўзғолонини қандай қилиб бостиргани ҳақида кўрсатма берган.
Бугуннинг ўзида терговчи олдида сўроқ бераëтган Саддам Ҳусайн фотосуврати эълон қилинди.
Жоҳига кўра тергов деярли ниҳоясига етган ва яқин кунларда маҳкама қачон бўлиши ҳақида бир қарорга келинади.
XS
SM
MD
LG