Линклар

Эроннинг адлия тизими расмийлари қамоққа ташланган журналист Акбар Ганжини озод қилишни хоҳламаяпти.


Ганжи ўз мақолаларида давлатнинг руҳоний раҳбарлари диссидентлар қатл этилишига алоқадорлигини очиқ танқид қилгани учун 2001 йилда олти йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ганжи очлик эълон қилганидан 50 кун кейин ўтган ҳафтада Теҳрондаги касалхонага ётқизилди.
Шу ҳафтада собиқ президент Акбар Хошимий Рафсанжоний журналист Ганжини озод этишга чақирди. Мамлакат президенти лавозимини тарк этаётган Муҳаммад Хотамий эса адлия раҳбарларини Ганжини авф этишга даъват қилди.
XS
SM
MD
LG