Линклар

Покистондаги мадрасаларида ўқиётган хорижлик талабалар яқин фурсатда ўз ватанларига жўнатиб юборилади.


Ички ишлар вазири Офтоб Аҳмад Хон Шерпаога кўра, бу фармон мадрасаларда ўқиётган 1 минг 400 нафар чет эллик талабанинг барчасига тегишли.
Жума куни Президент Парвез Мушарраф мадрасаларда ўқиш истагида бўлган хорижликларга виза берилмаслигини айтди. Шунингдек, у терроризмга қарши курашда Покистон эришган ютуқларни олқишлади:
“Биз “Ал-Қайда”нинг вертикал ва горизонтал қўмондонлик ҳамда алоқа тизимини йўқ қилдик. Бу, бир марказдан яхши бошқарилиб назорат қилинадиган муштарак куч йўқ қилинганини англатади” – деди Парвез Мушарраф.
Айни пайтда Покистон раҳбари мамлакатдаги барча мадрасалар ҳукумат рўйҳатидан ўтиши кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG