Линклар

Италия ва Британия ҳуқуқ тартибор органи ходимлари 21 июл куни Лондонда амалга ошмай қолган ҳужумга алоқадорликда гумон қилинаётган тўрт шахсни сўроқ қилмоқда.


Италия Ички ишлар вазири Лондон портлашларига алоқадорликда гумон қилиниб жума куни Римда қўлга олинган шахс Италияда яшовчи Эфиопия ва эритреялик жамоалар билан алоқада бўлганини билдирди:
“Текширув натижасида Италияда яшовчи Эритрея ва эфиопиялик жамоалар Ҳуссайн билан ақин алоқада бўлгани ва уни яширишга уринганликлари аниқланди” – деди Италия Ички ишлар вазири.
Жузеппе Писану парламент аъзоларига Эфиопияда туғилган Усмон Ҳусаннинг Италияда кимлар билан алоқада бўлганини билиш учун полиция 15та хонадонда тинтув ўтказганини билдирди. Ҳуссан 21 июл куни Лондонда амалга ошмай қолган ҳужум иштирокчиси эканида гумон қилинмоқда.
Айни пайтда бугун Лондон полицияси 50дан ортиқ одам нобуд бўлган Лондон портлашларига алоқадорликда гумон қилиниб ушланган уч шахсни сўроқ қиляпти. Полиция Лейсестер шаҳрида террорчиликка алоқадор, деб гумон қилинган яна икки шахсни қўлга олди.
XS
SM
MD
LG