Линклар

logo-print

Ҳиндистоннинг ғарбий минтақаларида яна кучли ёмғир ёға бошлагани сабабли бугун Мумбай шаҳрига самолётлар парвози ва поезд қатнови тўхтатилди.


Шу боис 15 миллион аҳоли яшайдиган Мумбай аэропорти ва вокзалларида минглаб одам йиғилиб қолган. Расмийлар маълумотига кўра, кучли селдан кейин ҳосил бўлган сув тошқинлари оқибатида нобуд бўлган одамлар сони бир мингдан ошиши мумкин. Сешанба кунидан бери аҳолига тоза ичимлик суви етказиб берилмагани ва электр таъминоти қайта тикланмагани учун айрим махаллалар аҳолиси ҳукумат расмийларига норозилик билдирган.
XS
SM
MD
LG