Линклар

logo-print

Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов мамлакат ҳарбийларига АҚШнинг “АВС” телеканали мухбирлари билан алоқа қилмаслик ҳақида буйруқ берди.


Бунга “АВС” кўрсатувида чечен партизанлар лидери Шамил Басаев билан ўтказилган суҳбат эфирга узатилгани сабаб бўлди. Иванов Россия Мудофаа вазирлиги “АВС” телеканалига “ишончсизлик эълон қилингани”ни билдирди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси (Валерий Балмашнов)га асосланиб “Ассосиэйтед пресс” ахборот агентлиги хабар қилишича, Ташқи ишлар вазирлиги “АВС”нинг Россияда фаолият юритишига рухсат берувчи лицензияни бекор қилмайди. Ундан олдин Иванов Мудофаа вазирлигидаги “АВС” телеканали лицензияси бекор қилинганини айтган эди.
XS
SM
MD
LG