Линклар

АҚШ элчихонаси Кувайтдаги Америка фуқароларини террор ҳужуми уюштирилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.


Интернет сайти орқати тарқатилган элчихона баённомасида Кувайтдаги америкаликлар ўғирлаб кетилиши ёки уларга қарши суиқасд уюштирилиши мумкинлиги, шу боис огоҳ бўлиш лозимлиги билдирилади. Шунингдек, ҳужжатда оддий АҚШ фуқароси ёки ҳарбийси террорчиларга нишон бўлиши мумкинлиги билдирилади. Маълумотларга кўра, ҳозир Кувайтда тахминан 13 минг АҚШ фуқароси бор.
XS
SM
MD
LG