Линклар

Ироқ Бош вазири ўринбосари Аҳмад Чалабийнинг “Ироқ миллий конгресси” партияси аъзолари кетаётган машина бугун Бағдод жанубида пистирмага учради.


Бунинг оқибатида Чалабийнинг қўриқчиси нобуд бўлди ва уч киши яраланди. Ҳужум уюштирилган пайтда Чалабий машинада бўлмаган.
Шунингдек, бугун Бағдоддан 50 километр жанубда жойлашган Хасва шаҳри яқинига ўрнатилган Ироқ полицияси постида бир худкуш кимса бомба портлатгани оқибатида тинч аҳолидан етти одам нобуд бўлди.
АҚШ ҳарбийлари маълум қилишича, шанба куни Бағдодда содир этилган портлаш оқибатида америкалик беш ҳарбий нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG