Линклар

Эрон ҳукумати таниқли адвокат Абдулфаттоҳ Султонни ҳибсга олди.


У ядро соҳаси бўйича жосусларга оид махфий маълумотларни ошкор этганликда айбланмоқда. Эрон адлия тизими расмийси Жамол Каримуродга кўра, Абдулфаттоҳ Султон ядро соҳаси бўйича Эрон ичкариси ва ташқарисидаги жосуслар ва жосусликда шубха қилинаётган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилган. Ўтган йил Эронда бир неча фуқаро ҳибсга олиниб, улар мамлакат ядро дастури бўйича АҚШ ва Исроил фойдасига жосуслик қилаётганида айбланган эди.
XS
SM
MD
LG