Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:17

Электр энергияси баҳоси ошди


Зикрилло Ишонч Ўзбекистонда электр энергияси баҳоси яна оширилди. 1 августдан бошлаб аҳоли бир киловатт соат электр энергияси учун аввалги 30 сўм 35 тийин ўрнига 34 сўм 50 тийин тўлайди.

2005 йил давомида электр учун тўлов иккинчи марта оширилди. Бу қарорни аҳоли норозилик билан қарши олди.

“Давлат одамларнинг ҳам аҳволини эътиборга олиши керак. Чунки яшаш шундай ҳам оғирлашиб боряпти. Пенсияни, нафақани оширмасдан, нега бундай тўловларни оширади”, - демоқда кишилар.

Мутахассисларнинг эътирофича, аҳолининг коммунал хизматлардан қарши миллиардлар билан ўлчанади. Ойига 30-40 минг сўм маош оладиган кишилар учун коммунал хизматлар ҳақини тўлаш тобора оғирлашиб боряпти.

“Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси вакилининг сўзларига қараганда, электр энергияси баҳоси эксплуатация харажатлари ошгани сабабли ўсган.

Июль ойида бензин баҳоси ҳам беш сўмга ошди.

“Ўзнефтмаҳсулот” компанияси вакили Бахтиёр Муқимов нархнинг бу ўсиши истеъмол солиғи билан боғлиқлигини таъкидлади.

Унинг билдиришича, бензиннинг ўз баҳоси 2004 йил 1 августдан буён ўзгаргани йўқ. Аммо бензин сотиш вақтида олинадиган истеъмол солиғи жорий йилда икки марта - январь ва июлда беш сўмдан ошган.
XS
SM
MD
LG