Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:04

Марказий газеталар шарҳи


Шайбон

“Ҳуррият” газетасининг 27 июль сонида журналист Феруза Мирзаолимованинг “Мен “Андижоннома”дан нега кетдим?” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди. Муаллиф 2004 йил июнда газетага янги муҳаррир келгани, келибоқ барча ходимларга гўзаллик салонларини танқид қилиш ҳақида кўрсатма бергани ва шу кўрсатмани бажаргани учун уюштирилган эътироз туфайли ишдан кетишга мажбур бўлганини ёзади ва қуйидаги сўзларни қўшимча қилади: “Тўғриси, ишламасам ҳам куним ўтиб турибди. Лекин мен шунчаки кун ўтарга яшайдиган бирор-бир жонивор эмас, балки инсон, журналистман. Кимгадир қаламим билан наф беришим, жамиятимизнинг ривожига ҳисса қўшишим керак. Ана шуларни ўйласам, ишга, албатта, қайтишим зарурлиги ҳақида ўйлайман”.


Юқоридаги мақола муаллифи анчадан бери қалам тебрата олмагани туфайли изтироб чекаётган бўлса, унинг бошқа ҳамкасби бир куннинг ўзида нақ бир неча газетада бир хил мақоласини чоп эттира олган. “Халқни бунёдкорлик улуғлайди” сарлавҳали айни мақола 28 июль куни “Ўзбекистон овози”, “Халқ сўзи”, “Фидокор”, “Правда востока”, “XXI аср” газеталарининг биринчи саҳифаларидан ўрин олган. Хуллас, қаловини топган бир йўла шунча газетага бир хил мақолани чиқариши ҳеч гап эмас.


“Халқ сўзи” газетасининг шу кунги сонида журналист Эсиргап Болиевнинг “Инсонни шариф айлаган давр” сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Мақоладан иқтибос: “Миллий манфаатлар муҳофазасининг ибтидоси инсон ҳуқуқий манфаатларига қай тарзда ёндашиш билан белгиланади. Аниқроқ айтганда, ҳуқуқий манфаат инсоннинг обрў-эътибори, қадр-қиммати, шаън-шавкати ҳамдир. Зеро, буларсиз инсон одамлар орасида, умуман, жамиятда ҳеч ким эмас. Инсоннинг оиладаги, жамоадаги ва алал-оқибат, жамиятдаги ҳуқуқий мақоми унинг ўз ҳуқуқий манфаатларига зид келмаслиги керак”.
XS
SM
MD
LG